Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини қуриш бўйича танлов эълон қилади
562
Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, “Даут-ота” (Қорақалпоғистон Республикаси), “Маданият” (Андижон вилояти), “Ўзбекистон” (Фарғона вилояти), “Ғишткўприк” ва “Ойбек” (Тошкент вилояти) божхона постлари ҳудудларига туташ жойларда замонавий божхона терминалларини, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қуриш бўйича танлов эълон қилади.

Тижорат таклифлари 2020 йил 28 январь куни соат 17-00 га қадар қабул қилинади.

Танловга тижорат таклифининг келиб тушиш муддати Давлат божхона қўмитасида рўйхатга олинган куни ҳисобланади.

Тижорат таклифи замонавий божхона терминалини қуриш бўйича Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланган техник топшириқ
асосида тақдим этилиши лозим.

Божхона терминалларини қуриш бўйича танловда қатнашадиган инвестор ва унинг аффилланган шахслари билан бирга қуйидаги асосий шартлар (дастлабки малака танлови) асосида танланади:

божхона терминалини қуриш 100 % инвестор ҳисобидан амалга оширилиши;

таклифларни кўриб чиқишда ушбу йўналишдаги амалий тажрибаси мавжудлиги, шунингдек логистика терминали ва (ёки) божхона омборини бошқаришда тажрибага эга бўлиши;

сўнгги икки йилликдаги молиявий аҳволи, халқаро нуфузи, менежмент стандартларига жавоб бериши каби кўрсаткичларига алоҳида эътибор қаратилиши;

божхона терминалида фаолият олиб борувчи давлат органларига бино, иншоот ва бошқа турдаги воситалар бепул асосларда тақдим этилиши лозим.

Божхона терминалини қуриш бўйича энг яхши таклифлар Давлат божхона қўмитасининг танлов шартларига мослигини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатлар асосида танлаш йўли билан аниқланади.

Қўшимча маълумотлар олиш учун +99878 120-76-00 (ички рақам 53-05 ва 57-09) телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳужжатлар қуйидаги манзилда қабул қилинади: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси 3 уй, индекс 100003.

18.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг