Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда божхоначилар ўқувчилар билан учрашди
383
Ёшлар билан ишлашни янги босқичга кўтариш, уларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишни таъминлаш, ёшларни жамият ижтимоий-сиёсий хаётидаги фаоллигини янада ошириш олдимизда турган энг устувор вазифалардан бири эканлиги амалда ўз ифодасини топмоқда.
Андижонда божхоначилар ўқувчилар билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 декабрь куни Ёшлар билан ўтказилган учрашувида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар реал ҳаётган татбиқ этишга қаратилган турли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоят божхона бошқармасининг “Савай” темир йўл божхона пости ҳодимлари Қўрғонтепа туманидаги 1-сонли умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг божхона зобитлари билан учрашувини ташкил қилишди.

Ғайрати жўш уриб  турган ёш истеъдодли ўғил-қизлар билан самимий рухда кечган давра сухбатида ёшларда Ватанпарварлик хиссини уйғотиш, Ватанни севиш, керак бўлса жон фидо этмоқлик хақида хаётий воқеалар ўқувчилар эътибори диққат марказида бўлди.

Учрашув давомида Савай темир йўл божхона пости бошлиғи Ҳуршид Солиев ўзининг шахсий кутубхонасидан ўқувчи болалигидан то пост бошлиғи бўлгунга қадар ўқиган китобларини тадбир иштирокчиларига совға қилди.

Ўтказилган савол жавобларда фаол бўлган ёш истеъдод соҳиблари эса махсус китоблар билан тақдирландилар.

Эзгу мақсадларда амалга оширилаётган бу каби тадбирлар эса ўзининг ижобий натижасини бермай қолмайди албатта.

Ф.Каримов

Андижон вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

19.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг