Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Термизда ёш божхоначилар давра суҳбати ўтказилди
451
Сўнги йилларда юртимизда, ўсиб келаётан ёш авлодни хар томонлама қўллаб қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда уларнинг чуқур билим олиш ва спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.
Термизда ёш божхоначилар давра суҳбати ўтказилди

Бунинг натижаси ўлароқ, юртимиз байроғи юқори спорт ареналарида, фан олимпиадаларида ва бошқа нуфузли мусобақаларда кўкларга кўтарилмоқда.

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор туфайли 30 июнь Ёшлар куни деб эълон қилинди.

Юртимизнинг  иқтисодий хавфсизликни таъминлаш, божхона чегаралари орқали контрабанда ва ноқонуний товарларни олиб кирилишини олдини олиш, кўп жиҳатдан божхона органларидаги кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шу сабабли, бугун божхона соҳасида хизмат қилаётган ёш ходимлар божхоначи касбини, божхона фаолиятини, чуқур иқтисодий билимларни эгаллаши, фавқулодда вазиятларда кечиктирмай иш кўриш маҳоратига эгалик қила олиши лозим.

Бундай қобилиятни шакллантиришда ҳамда етук кадрларни тайёрлашда эса  ёш ходимларда ўзларига бўлган ишонч, ватанпарварлик ва садоқат туйғуларини шакллантириш ҳамда уларда мавжуд муаммоларни бартар этиш катта аҳамиятга эгадир.

Шу муносабат билан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида, бошқарма бошлиғи Т.Саидов ёш ходимлар билан давра суҳбати ўтказди. Унда ёш ҳодимларнинг фикрлари ва таклифлари тингланиб,  уларда мавжуд муаммоларга ечим топиш юзасидан тегишли  бўлимларга кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи томонидан ёш ходимларга, улар  юртимизнинг қолеверса божхона тизимининг келажаги эканликлари, доимий тарзда фаол бўлиб, хорижий тиллар ва чуқур касбий билимларни эгаллаб ватанимизга содиқ фарзандлар бўлишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Айтиш жоизки, ўтказилган мазкур давра суҳбати ёш ходимларнинг шижоатини оширишда ва ўз устиларида янада кўпроқ ишлашда муҳим аҳамият касб этади. Зеро юртимиз келажаги ёшлар қўлида! Президентимиз таъбирлари билан айтганда,“Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз!”

19.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг