Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч
147
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан божхона органлари томонидан турли тадбирлар давомли ўтказилиб келинмоқда.

Жумладан, Мухтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил  этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишига асосан Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” ва “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида, вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида халок бўлган 2 нафар собиқ божхона ходимлари уйларига ташриф буюрилиб, уларнинг яқинлари ҳолидан хабар олинди.

Хусусан, 1998 -  2002 йилларда божхона органларида хизмат қилган ва 2002 йил 7 май куни хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган, собиқ божхона хизмати лейтенанти Акмал Аъзамов ва 2001–2006   йилларда божхона органларида хизмат қилган ва 2006 йил 3 сентябрь куни хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган, собиқ божхона хизмати катта лейтенанти Ислом Келдияров хонадонларида бўлишиб, марҳумни хотирлашди.

Айни пайтда вилоят божхона бошқармаси томонидан ушбу йўналишларда тадбирлар тизимли давом эттирилмоқда.

 

13.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг