Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Спорт мусобақалари қизғин тус олди
211
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимларининг куни этиб белгиланган эди.
Спорт мусобақалари қизғин тус олди

Шу муносабат билан 2018 йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари ходимлари кунини белгилаш тўғрисида” Қонуни қабул қилинди.

Мазкур касб байрамини муносиб нишонлаш ва ходимларни рағбатлантириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида  Давлат божхона қўмитасининг таркибий тузилмаларида спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида хам ходимлар ўртасида спорт мусобақаларига старт берилди. Ходимлар спортнинг 6 тури – футбол, волейбол, шахмат, миллий кураш, стол тенниси ва арм-рестлинг тури бўйича ўзаро куч синашмоқдалар.

Бу каби ўтказилаётган тадбирлар ходимлар саломатлигини, хизмат фаолияти давомида юқори кайфият ва касбга садоқат туйғуларини оширишда ўз самарасини беради, десак муболаға қилмаган бўламиз.

20.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг