Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси танлов эълон қилади
878
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси маъмурий биносига “Ёнғинни автоматик хабарлаш ва қўриқлаш ҳамда қаватларга овоз (звукого оповещения) кучайтиргич қурилмаларини ўрнатиш ишларини бажариш юзасидан танлов эълон қилади.

Таклифлар ёпиқ конвертларда ва устки қисмига Тошкент шаҳар божхона бошқармаси маъмурий биносига “Ёнғинни автоматик хабарлаш ва қўриқлаш ҳамда қаватларга овоз (звукого оповещания) кучайтиргич қурилмаларини ўрнатиш ишлари бўйича” танловига сўзлари ёзилган ва муҳрланган ҳолда топширилиши шарт.

“Давархитектқурилиш” қўмитасининг Тошкент шаҳар экспертиза бошқармаси томонидан К-894-сонли экспертиза хулосасига асосан бажариладиган ишларининг бошланғич нархи 147 633 624 сўм (ҚҚСсиз), 177 160 349 сўмни (ҚҚС билан) ташкил қилди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва ривожлантириш Давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси хулосасига асосан 136 645 583 сўм (ҚҚСсиз), 170 806 979 сўм (ҚҚС билан) ташкил қилди.

Бажариладиган ишлар муддати 30 иш куни. Танлов бўйича таклифлар эълон чиққан кундан 10 куни муддатда қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар ва танлов хужжатларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Тошкент шаҳар, Бунёдкор шоҳ кўчаси 35- уй манзили бўйича мурожаат қилиш мумкин.

Телефон: 120-76-76 ички 37-01, 37-02.

17.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг