Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фаолиятингизда товарлар экспортини кескин оширишни ҳоҳлайсизми?
197
Муҳтарам Президентимиз томонларидан мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш аҳоли турмуш шароити ва сифатини яхшилашнинг энг муҳим шартларидан бири сифатида белгилаб ўтилганлигидан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси томонидан товарлар экспорти мунтазам равишда таҳлил қилиниб борилмоқда.

Мазкур йўналишда республикада ишлаб чиқарилаётган ва экспорт қилинаётган бир қатор товарларнинг (жумладан, ўхшаш товарларнинг) айрим хорижий давлатлар Покистон, Озарбайжон, Латвия, Литва, Ҳиндистон, Эстония ва Арманистон томонидан умумий импорт қилиниши ҳолати ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди.   

Маълумот учун: 2019 йилда Покистонга 93,8 млн. долл. (2018 й. 29,3 млн. долл.),  Озарбайжонга 48,5 млн. долл. (29,9 млн. долл.), Латвияга 32,9 млн. долл. (34,7 млн. долл.), Литвага 21,7 млн. долл. (10,8 млн. долл.), Ҳиндистонга 10,1 млн. долл. (8,4 млн. долл.), Эстонияга 3,7 млн. долл. (15,7 млн. долл.), ва Арманистонга 2,7 млн. долл. (2,1 млн. долл.) қийматидаги товарлар экспорт қилинган.

Мисол учун, 2019 йилда республикадан экспорт қилинган мева-сабзавот маҳсулотлари таркибида ловия жами 132,5 млн. долларни ташкил этган бўлиб, шундан 617,5 минг долларга тенг қисми юқорида келтирилган хорижий давлатларга олиб чиқилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, ушбу давлатларнинг шу турдаги товар  импорти жами 388,1 млн. долларни ташкил этган.

Жумладан, Ҳиндистон 380,8 млн. долл. (Ўзбекистондан 569,2 минг долларга тенг экспорт қилинган), Латвия 5 млн. долл. (25,9 минг долл.), Литва 2,3 млн. долл. (22,5 минг долл.).

Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида кийим-кечаклар (костюм, пальто, ички кийимлар, кўйлак ва бошқалар) республикадан жами 354,5 млн. доллар қийматида экспорт қилинган бўлиб, шундан 1,8 млн. долларга тенг қисми мазкур хорижий давлатларга экспорт қилинган.

Ушбу давлатларнинг шу турдаги товарлар импорти 2,2 млрд. долларни ташкил этган. Шундан, Ҳиндистон 834,3 млн. долл. (Ўзбекистондан экспорт қилинмаган), Литва 458,3 млн. долл. (391 минг долл.), Латвия 272,5 млн. долл. (188,1 минг долл.), Эстония 252,9 млн. долл. (экспорт қилинмаган), Озарбайжон 234,7 млн. долл. (1,2 млн. долл.), Арманистон 97 млн. (экспорт қилинмаган), Покистон 56,2 млн. долл. (экспорт қилинмаган).

Амалга оширилган бу каби солиштирма таҳлиллар “мева-сабзавотлар”, “тўқимачилик маҳсулотлари”, “электротехника ва унинг қисмлари”, “минерал ўғитлар”, “спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари”, “озиқ-овқат маҳсулотлари”, “тери хом-ашёси ва оёқ кийимлар”, “металл буюмлар”, “транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари”, “пластмасса хом ашёси”нинг айрим турлари бўйича тайёрланиб, Сизларга янги ташқи бозорларни ўрганишда фойдаланиш учун инфографика шаклида ҳавола этилмоқда.

23.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг