Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган давра суҳбати ташкил қилинди
350
Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Жамият тараққиёти кушандаси бўлган ушбу иллатга қарши курашиш борасида божхона органларида ҳам кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Аҳоли гавжум масканларда, хусусан маҳаллаларда ҳам  ҳуқуқий маданиятни оширишга бағишланган тарғибот дастурларини ташкил этиш самарали воситалардан бири ҳисобланади.       

 Куни-кеча Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Болдир” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан Музрабод тумани “Шаффоф” маҳалласида ташкил этилган ана шундай давра суҳбатларидан бири “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз!” деб номланди.

Бугунги кунда бирорта давлатни коррупциядан юз фоиз ҳоли ҳудуд, деб айта олмаймиз. Масалан, БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётгани таъкидланиб, 2017 йил 4 январдан кучга кирган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши,  шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинишига асос бўлганлиги тўғрисидаги фикрлар алмашилди. 

Давра суҳбатида шунингдек, пора олиш билан бир қаторда пора бериш ёки пора олди-бердисида воситачилик қилиш ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси асосида қонун олдида жавобгарлик чораларини келтириб чиқариши тўғрисидаги ахборотлар берилди. 

Давра суҳбати сўнгида шунингдек, божхона тизимида кечаю-кундуз ишлаб турган вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 ёки Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли “Ишонч телефонлари” ва унга мурожаат қилиш тартиби тушунтириб берилиб, ушбу жирканч иллатга бугунданоқ қарши курашган ҳар бир  фуқаро ўз фарзандларига адолатли ва фаровон турмушни таъминлашлари ҳақида баён қилинди.

 

22.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг