Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган “дрон” манзилга етиб бормади
221
Мамлакатимизга олиб кирилиши тақиқланган товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона ходимлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
Яширинча олиб келинаётган “дрон” манзилга етиб бормади

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг “Сирдарё” чегара божхона пости ходимлари томонидан мамлакатимизга кириб келган автоулов инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона кўригидан ўказилди.

Текширув натижасида хорижий давлат фуқароси М.Х. қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан ва декларацияламасдан учувчисиз учиш аппаратини юртимизга олиб киришга уринганлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

29.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг