Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Поезд йўловчиси юклари орасида 103 миллион сўмдан ортиқ заргарлик буюмлари борлиги аниқланди
247
Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши кураш божхона органлари томонидан тизимли равишда олиб борилмоқда.
Поезд йўловчиси юклари орасида 103 миллион сўмдан ортиқ заргарлик буюмлари борлиги аниқланди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари қўшни давлатдан кириб келган поезд йўловчиларининг юкларини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.

Натижада, хориж фуқароси К.А. умумий оғирлиги 6,1 килограммни ташкил этувчи турли хил тилла ва кумуш тақинчоқларни юклари орасига яшириб олиб келаётганлиги аниқланди.

Аниқланган заргарлик буюмларининг умумий қиймати 103,2 миллион сўмни ташкил этди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибларга кўра жисмоний шахслар республикамизга қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини  65 гр.гача божхона тўловларисиз олиб киришлари мумкин.

29.01.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг