Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркор таянчи
155
Бугун божхона тизимида азалий анъана ва замонавий тажриба асосида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кенг имконият ва катта қулайликлар яратилмоқда.
Божхоначи – тадбиркор таянчи

Хусусан, биргина Бухоро вилояти божхоначиларининг ўтган 2019 йилда эришган натижаларига тўхталадиган бўлсак, 2019 йил давомида Бухоро вилояти божхона бошқармаси томонидан 692,6 млрд. сўмдан зиёд божхона тўловлари ундирилиб, Давлат бюджетига ўтказилишига эришилди.

Вилоятда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт операцияларини жадаллик билан амалга оширишларида кўмаклашиш борасида божхоначилар томонидан сезиларли ишлар амалга оширилган.

Энг муҳими эса, давлатимиз томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотлар доирасида корхоналарга божхона тўловларидан 3 трлн. 784,8 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Бу эса вилоятда тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хорижга экспорт қилишни муносиб рағбатлантирмоқда.

Масалан, 2019 йилда вилоятдан 233,4 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар хорижга экспорт қилинди. 2018 йилга нисбатан солиштирилганда бу кўрсаткич 35 фоизга ошди.

Постда божхона юк декларацияларининг 2019 йил давомида “Хавфни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизими” орқали жами 32 109 та шундан 4 688 та БЮД “яшил йўлак” (15 %); 11 513 та БЮД “сариқ йўлак” (36 %); 15 908 та БЮД “қизил йўлак” (49 %) орқали расмийлаштирилган. Қонун талабларига оғишмай амал қилаётган тадбиркорлар ҳамиша рағбатда.

Ҳозирда постда импорт расмийлаштируви учун ўртача 2:34 соат, экспорт расмийлаштирувига эса 34 дақиқа сарфланмоқда.

Ташкил этилган амалий чора-тадбирлар натижасида бошқарма ходимлари томонидан 1081 та божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича 7 млрд. 877,2 млн сўмлик товар моддий бойликлар ушлаб қолинган.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида божхона соҳасининг муҳим жиҳатлари, қонунчиликдаги янгиликлар, божхона қонунбузилиши юзасидан аниқланган ҳолатлар бўйича марказий ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали жами 405 маротаба чиқишлар қилинган.

Ҳамиша долзарб аҳамият касб этадиган йўналишлардан яна бири – тизимни замонавий билимларни пухта эгаллаган ёш кадрлар билан мунтазам тўлдириб бориш, божхона ходимларининг билим ва малакасини мунтазам ошириш, соҳада коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ва унга қарши кескин кураш олиб бориш, ходимлар ўртасида бу иллатга муросасиз муҳитни шакллантириш ҳам асосий вазифалар сирасига киради.

5.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг