Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 миллиард 20 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
310
Республикамиз божхона ходимлари томонидан товар моддий-бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши самарали кураш олиб борилмоқда.
1 миллиард 20 миллион сўмлик товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Яқинда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Оҳангарон” туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Г.Р. бошқарувида бўлган “Исузу”, фуқаро К.Б. бошқарувидаги “Ласетти” ва фуқаро Д.С.га тегишли бўлган  “Ласетти” русумли автоуловлар холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашиналар юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва ҳеч кандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 1 миллиард 20 миллион сўмлик жами 13 турдаги парфюмерия ва тиббиёт анжомлари яширилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг