Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар китоб ярмаркасида фаол иштирок этишди
244
Божхона органлари ходимлари ўртасида китобга бўлган қизиқишни ошириш ва шу орқали уларнинг дунё қарашини кенгайтириш, уларга манавий озуқа бериш мақсадида Тошкент Аэро ихтисослаштирилган божхона комплексида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Божхоначилар китоб ярмаркасида фаол иштирок этишди

Навбатдаги китоб ярмаркаси  “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ярмаркада божхоначиларга мамлакатимизнинг етакчи нашриётлари томонидан нашр этилган 500 дан ортиқ номдаги илмий ва бадиий нашрлар тақдим этилди.

Жумладан, Эркин Воҳидов, Тоҳир Малик ва Худойберди Тўхтабоевларнинг асарлари, шу билан бирга хорижий адибларнинг бир қатор  асарлари божхоначиларда алоҳида қизиқиш уйғотди. Ярмарка якунида божхоначилар томонидан кўплаб адабиётлар харид қилинди, бу уларнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилиши, шубҳасиз.

6.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг