Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади
292
Амалдаги тартибларга кўра 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги “D” тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
Тўловларни четлаб ўтишга бўлган уринишлар наф бермади

Аммо шунга қарамай мамлакатимизга ушбу товарларни ноқонуний йўллар билан олиб киришга  бўлган уринишлар учраб турибди.

Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари  ушбу товарларни мамлакатимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга  бўлган уринишни фош этишди.

Жумладан, хориждан пойтахтимиздаги корхона номига темирйўл контейнерида келган “Электр иситгич” товарлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада умумий қиймати 228,6 миллион сўмлик 1524 дона Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган “D” тоифадаги “Электр иситгич” товарлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, текширув давомида аниқланган йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган 19 хил турдаги оғирлиги 9 тоннадан ортиқ “Электр иситгич қисмлари” товарларига  180 миллион сўм миқдорида қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

8.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг