Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сурхондарёда божхона постининг янги биноси фойдаланишга топширилди
413
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда юртимиз тадбиркорларига қаратилаётган улкан эътибор, соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида тадбиркорлик фаолиятида, тараққиётнинг янги бир даври бошланди.
Сурхондарёда божхона постининг янги биноси фойдаланишга топширилди

Экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган чоралар натижасида ўтган 2019 йил мамлакатимиз экспорти ҳажми 28% ўсди. Ҳудудий саноат экспорти қарийб 2 баробар ошди.

Мазкур йўналишдаги кўрсатгичларни янада ошириш мақсадида бу йилдан бошлаб прогноз кўрсатгичларини белгилаш ва мониторинг қилиш бўйича янги тизим жорий этилди. Юртимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда божхона органлари ҳам ўзларини салмоқли ҳиссаларини қўшишмоқдалар. Бугунги кунда республикамизнинг барча ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари 24 соатлик иш режимида товарларни қисқа фурсатларда экспортга расмийлаштирмоқдалар.

Божхона ходимлари томонидан жойларга чиқилиб, тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилиб экспорт маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришда яқиндан кўмак берилаётир.

Таъкидлаш жоизки, Сурхондарё вилоятининг экспорт салоҳияти йилдан йилга ортиб бормоқда, хусусан, Жарқўрғон туманида мева-сабзавот экинлари экспорти кўрсаткичлари бўйича республикамизда етакчи ўринларда туради.

Куни кеча Жарқўрғон туманида жойлашган “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимларига барча замонавий шарт-шароитларга эга бўлган божхона постининг янги маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Унда, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов, туман ҳокими Зиядулла Давлатов, божхона ходимлари, тадбиркорлар, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар, кенг жамотчилик вакиллари  ва оммавий ахборот воситалари иштирок этишди.

Тадбирни, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Толибжон Саидов очиб бериб, божхона постининг янги маъмурий биносида барча шароитлар яратилганини ва эндиликда божхона ходимларига қаратилган бу эътибор ўлароқ, ҳалол виждонан ва фидоийлик билан ватанга хизмат қилиш лозимлиги ҳамда 24 соатлик иш режимида экпорт расмийлаштируви амалга оширилиши ҳамда ҳар бир божхона ходими “Божхоначи – тадбиркор таянчи” шиори остида тадбиркорлик субъектларига ваколат доирасида амалий кўмак кўрсатиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.

Туман ҳокими, Зиядулла Давлатов ҳам ўз нутқи давомида вилоятимиз экспорти юксалиб бораётгани ва бунда божхона ходимлари хам ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшаётганларини айтиб ўтди.

Шундан сўнг мутасаддилар божхона постининг  янги биносидаги шарт шароитлар ва божхона расмийлаштируви жараёнлари ва ҳудудда яқинда ўз фаолиятини бошлаган мева-сабзавот маҳсулотларини қуритишга мўлжалланган замонавий корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

2019 йилнинг ўтган даври мобайнида “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ўзининг фидоийлиги билан хизмат кўрсатиб, юртимизнинг экспорт жозибадорлигини ошириш, давлат бюджетидаги пул тушумларини таъминлаш ҳамда валюта маблағларини ўз вақтида ундириб олиниши юзасидан салмоқли ишларини амалга оширди. Жумладан, мазкур туманда жойлашган “Жарқўрғон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан 2019 йилда жами 42 млн 369 минг АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорти расмийлаштиирилган.    

Шунингдек, ўтган давр мобайнида эса Жарқўрғон ТИФ божхона постида жами 19 млрд 897 млн 950 минг сўмлик божхона тўловлари ундириб олиниб, давлат бюджетига ўтказилди. Шу билан биргаликда “Жарқўрғон” ТИФ божхона пости ходимлари томонидан 25 та контрабанда ва божхона қонунбузилиш ҳолатлари олди олиниб, қонуний чоралар кўрилган. 

 Бир сўз билан айтганда, божхона тизими республикамиз иқтисодий тараққиётини таъминлашда муҳим ўрин тутмоқда.

11.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг