Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар билан учрашув бўлиб ўтди
372
Бугунги кунда юртимизда ёшлар бўйича олиб борилаётган ишлар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мамлакатимиз келажагининг муносиб авлодлари бўлиб етишишларига кўмаклашиш, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳар бир ташкилот олдига қўйилган асосий вазифалардан бири ҳисобланади.
Ёш божхоначилар билан учрашув бўлиб ўтди

2019 йилнинг 27 декабрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказилиб, унда 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлиши, мазкур йўналишдаги ишларимиз янада жадал олиб борилиши таъкидланди.

Шу муносабат билан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам ёш ходимлар иштирокида тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғи Д.Салимов сўзга чиқиб давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ёшлар орасида “Мен Сизнинг ёнингизда туриб, камарбаста бўламан!” деб кўзи ёниб турган, билимли, жасоратли йигит-қизлар борлигига ишонишини, етакчиликнинг, ўз ортидан эргаштиришнинг энг тўғри йўли шахсий ўрнак ва намуна бўлиш эканлигини айтиб ўтди.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар ҳам тилга олиниб, улар орасида ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм жорий этиш кераклиги бўйича таклифлар берилди.

Барча идораларда бўлгани каби, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам ёш ходимлар билан ишлаш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

 

 

11.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг