Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳар бир ходим эътиборда
391
Мамлакатимизда барча соҳада меҳнат қилаётган ишчи ходимларга эътибор қаратилиб келинмоқда, уларга меҳнат фаолияти учун қулай шарт шароитлар яратилаётир.
Ҳар бир ходим эътиборда

Бу каби чора тадбирлар Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам амалга оширилмоқда. Куни-кеча вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов бошқармада фоалият юритаётган эркин ёлланган ходимлар билан учрашув ўтказди. Унда эркин ёлланган ходимлар томонидан қилинаётган ишлар эътироф этилиб уларга миннатдорчилик билдирилди. Шунингдек, ишчи ходимларда мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланиб, шу ернинг ўзида бошқарманинг тегишли бўлимларига мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Учрашувда, касаба уюшмалари ташкилотлари вилоят бирлашмаси томонидан имтиёзли йўлланмалар билан санаториялар, даволаниш ва дам олиш масканларига бориш истаги бор ходимлар  рўйхати ҳам шакллантирилди.

Бир сўз билан айтганда,  инсон ва унинг манфаатлари эса ҳар нарсадан устунлилининг далилидир.

11.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг