Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коронавирус аслида қандай касаллик?
463
Вирусли юқумли касалликлар ҳозирда ҳам тиббиётнинг долзарб муаммоларидан биридир. Ер юзида ҳозирги вақтда миллиардлаб одамлар у ёки бу турдаги вирусли юқумли касалликлар билан касалланадилар. Юқумли касалликларнинг 80 фоизини вирусли касалликлар ташкил этади.
Коронавирус аслида қандай касаллик?

Ҳозирги  пайтда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотига кўра, Хитой Халқ республикасида коронавируснинг янги типи эпидемияси юзага келган.

Хўш, коронавирус инфекцияси нима? Бу ҳақда Самарқанд вилояти божхона бошқармасида бўлиб ўтган йиғилишда Санитария ва эпидемиология осойишталик маркази бош мутахассислари Зулфия Мамаюсупова ва Лола Нурмаматовалар батафсил тушунча бериб ўтишди.  

Ухан шаҳрида ўтказилган эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, айрим касалланган беморлар маҳаллий денгиз маҳсулотлари савдо бозорларида ишлаганлиги маълум бўлган.

Беморларнинг кўпчилиги тана ҳароратининг юқорилиги ҳамда нафас олишининг қийинлашишидан шикоят қилган. Кўкрак қафасининг рентгенография хулосасига кўра, айрим ҳолатларда беморларнинг ўпкалари шикастланган. Коронавирус инфекциясининг асосан ҳайвонлардан юқиши тахмин қилинган. Бугунги кунда эса ушбу касалликнинг одамдан-одамга юқиши маълум бўлган ва 14 нафар тиббиёт ходими ҳам мазкур хасталикни юқтириб олган.

Маълумот ўрнида: Янги аниқланган вирус беморларда пневмонияни келтириб чиқаради. Коронавируслар оиласи таркибига кўп вирус киритилади, аммо улардан фақат олтитаси (ва янги вирус билан етти) одамга юқиши мумкин. Коронавирус инфекцияси ўртача шамоллашдан ўлимгача олиб келиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойдаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда юртимиз ҳудудига коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда барча зарур чора-тадбирлар амалга оширмоқда.

Хусусан, ҳаво, автомобиль ва темирйўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Туну кун фаолият кўрсатувчи махсус штаб ҳаракати йўлга қўйилган. Касалликда гумон қилинган фуқаролар ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилмоқда.

Мамлакатимизда Давлат чегараларининг кесишиш жойларида 52 та санитария-карантин пункти фаолият кўрсатмоқда. Давлат чегара постларидан ўтаётган фуқаролар тиббий назорат кўригидан ўтказилиши йўлга қўйилган, шунингдек, тепловизор ёрдамида йўловчиларнинг тана ҳарорати масофадан туриб ўлчаниб, уларнинг умумий ҳолати текширилмоқда.

“Самарқанд аэропорти” ва “Жартепа” чегара божхона постларида фаолият олиб бораётган божхона ходимлари ҳам бу борада сергак ва хушёр бўлиши, касалликка қарши курашишда тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликдаги фаолиятни кучайтиришлари лозимлиги эслатиб ўтилди.   

Тадбирда божхоначилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ жавоблар олишди.

12.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг