Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари Тошкентда
1174
Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон божхона ташкилоти билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича йўл харитаси ижроси доирасида Давлат божхона қўмитаси томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари Тошкентда

Жумладан, Жаҳон божхона ташкилоти ва Швейцариянинг иқтисодий ишлар бўйича давлат котибиятининг Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш Глобал дастури доирасида мазкур дастур раҳбари Мария Ортиз Боливар ва Жаҳон божхона ташкилотининг махсус экспертлари Луис Монтаньо Ернандез ва Ахмед Ниязлардан иборат делегация Тошкентда бўлди. 

Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш Глобал дастури иштирокчи мамлакатларнинг ташкилий ва техник имкониятларини кучайтиришга, шунингдек, савдони ривожлантириш соҳасидаги халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган.

Давлат божхона қўмитаси ва бошқа бир қатор  вазирлик ва идоралар вакиллари мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистон Республикаси божхона маъмуриятчилиги, шу жумладан милий қонунчиликнинг “Жаҳон божхона ташкилотининг савдони енгиллаштириш бўйича Келишуви” талабларига мувофиқлиги масалалари муҳокама қилинди.  

Ташриф доирасида делегация вакиллари Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой”, “Арк булоқ” ҳамда “Бош почтамт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишишди.

- Ташрифдан кўзланган асосий мақсадида Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш Глобал дастури бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг истиқболдаги режасини белгилаб оламиз – деди биз билан суҳбатда халқаро эксперт Луис Монтаньо Ернандез. - Ушбу ташриф Ўзбекистон божхонасининг сўнгги йилларда орттирган тажрибаси ва эришган натижалари билан ҳам яқиндан танишиш имконини берди. Илгари миллий амалиётингизда умуман кузатилмаган Хавфларни бошқариш, Ягона ойна ахборот тизимлари, ваколатли иқтисодий операторлар институти жорий этилганлигини олқишлаймиз. Буларнинг барчаси божхона маъруриятчилигини янада соддалаштириш бир қаторда турли халқро рейтингларда Ўзбекистон мавқеининг юқорилашига хизмат қилади.

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг