Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Фарғонада экспортёрлар билан очиқ мулоқот
1197
Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғи И.Азимов бошчилигида вилоятдаги экспортёр корхоналар вакиллари ва тадбиркорлар учун ишчи учрашув ўтказилди.
Фарғонада экспортёрлар билан очиқ мулоқот

Қўқон шаҳри, Учкўприк, Данғара, Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ туманларида ташкил этилган ишчи учрашувларда асосий эътибор, Фарғона вилоятида экспортни ривожлантириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва самарали ўзлаштириш масалаларига қаратилди. Ҳозирда ушбу ҳудудларда фаолият юритаётган 110 дан зиёд экспортёр корхона вакиллари ва тадбиркорлар билан жойларга чиқиб бирма-бир суҳбатлар ўтказилди.

Бундан кўзланган асосий мақсад вилоят ҳудудида экспорт фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлар ва корхоналарнинг иш фаолиятларини янада кенгайтириш ва кўмаклаши, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш ҳамда ҳамоҳанг тарзда экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек хориждан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш каби масалаларни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Бундан ташқари учрашувларда тадбиркорларга юртимизда яратилган имтиёзлар, божхона соҳасидаги амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида маълумотлар берилди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан хусусий тадбиркорлик субъектларига маҳсулотни экспорт қилиш учун имкониятлар яратилаётганлиги, жумладан уларга харидорларни излаш, шартномаларни тайёрлаш ва тузиш, экспорт операцияларини амалга ошириш, экспорт қилувчиларни эҳтимоли бўлган хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш, юридик, ташкилий ишларда энг асосийси ушбу жамғарма томонидан фоизсиз молиявий ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, ишчи учрашувда тадбиркорларнинг асосли таклифларига биноан экспорт фаолияти кенгайтириш учун ер майдонлари ажратилиши бўйича ўринли таклифлар олиниб, вилоят ишчи гуруҳи томонидан аризалар жойида қабул қилинди.

Фарғона вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

22.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг