Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Машинанинг хуфия жойларига 1320 литр дизель ёнилғиси яширилган экан
298
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
 Машинанинг хуфия жойларига 1320 литр дизель ёнилғиси яширилган экан

Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали катта миқдордаги дизель ёнилғисини юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди.

Хусусан, қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаролар М.А., А.С. ва А.Э.лар бошқарувидаги юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув жараёнида, мазкур юк автомашиналар юкхонасининг тагида қўлбола усулда ясалган хуфя жойда, декларацияда кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 1320 литр дизель ёнилғиси борлиги маълум бўлди.

Юртимизга қайта сотиш мақсадида олиб келинган мазкур дизель ёнилғиси ашёвий далил сифатида олиниб, ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг