Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ахборот хавфсизлиги – юрт тинчлиги
294
Ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётган ҳозирги даврда ҳар қандай давлатнинг ахборот ресурслари унинг иқтисодий ва ҳарбий салоҳиятини белгиловчи муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Ахборот хавфсизлиги – юрт тинчлиги

Божхона органларида ахборот хавфсизлиги тушунчаси ва уни таъминлаш услублари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида бошқарманинг ахборот-коммуникация технологиялари гуруҳи ва Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар университети Нукус филиали “Ахборот хавфсизлиги” кафедраси мутахассислари билан ҳамкорликда “Ахборот-коммуникация технологияларида ахборотларга нисбатан мавжуд таҳдидлар ва улардан ҳимояланиш воситалари” мавзусида ўқув машғулоти ташкил қилинди.  

Ўқув машғулоти давомида тизим ходимларига ахборот хавфсизлиги ва ташкил этувчилари, ахборотни муҳофаза қилиш бўйича батафсил тушунтирилиб, тизимда ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари бўйича ҳам маслаҳатлар берилди.

Бу каби ўқув машғулотлари ахборот коммуникация технологиялари жадал ривожланган ҳозирги даврда божхона органлари ходимларининг етук билим ва кўникмаларга эга бўлиб, замон билан ҳамнафас, керак бўлса бир қадам олдинда ҳаракатланиб, давлатимиз томонидан тизим олдига қўйилган вазифаларнинг сифатли ва тўлақонли бажарилишига хизмат қилади.

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг