Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1400 дона кийим кечакларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди
277
Товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначилар ўз вақтида фош этишмоқда.
 1400 дона кийим кечакларни ноқонуний пуллаш режаси чиппакка чиқди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро С.А. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина белгиланган тартибда, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1400 дона 70 миллион сўмлик қайта сотиш учун мўлжалланган кийимлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг