Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун
58
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўрта аср шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд  топган кун

14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун муносабати билан Бухоро вилояти божхона бошқармасида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Бухоро давлат университети педагогика кафедраси доценти – А.Гулбоев иштирок этди.

Заҳириддин Муҳаммад Бобурни шоир деб ҳам улуғлаймиз. Унинг биргина “Бобурнома” асарини ўқиганимизда, қай даражада мукаммал ёзилганига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

 Бобур асарлари, яхлит олганда, ҳаёт қомусига ўхшайди. Чунки бирор-бир ҳаётий масала, инсонга хос қадрият ва туйғулар, фазилат ҳамда иллатлар йўқки, у қаламга олинмаган бўлса. Халқимиз ва ёшларимиз унинг бебаҳо мероси билан қанчалик ошно бўлса, жамиятда эзгу инсоний фазилатларнинг шаклланиш жараёни шу қадар муваффақиятли кечади.

Ҳақиқатдан бобомизни бутун дунё эҳтиром кўрсатадиган буюк шоҳ ва шоир деб айтилиши бежизга эмас. Чунки бобомизнинг ноёб асар ва қўлёзмалари Франция, Англия ва бошқа чет эл кутубхоналарида сақланмоқда.

Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақли суратда жаҳон маданиятининг мумтоз вакиллари сафидан ўрин олди.

Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан лирик шоир ва ижтимоий масалалар  ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маънавий маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллайди.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг