Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида коррупцияга асло ўрин йўқ!
177
Бугунги кунда жамиятни ташвишга солаётган энг глобал муаммолардан бири – коррупция балосидир. Ачинарлиси, бу иллат жамиятнинг ҳар бир соҳаси ривожига тўсиқ бўлибгина қолмай, тобора илдиз отиб, ҳар қандай давлатни муаммолар ботқоғига ботириши ҳеч гап эмас.
Божхона органларида коррупцияга асло ўрин йўқ!

Шу боис божхона органларида коррупцияга қарши курашиш, тизимда коррупциянинг барча кўринишига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича тизимли ишлар қилинмоқда.

Хусусан, Жиззах вилоят божхона бошқармасида бўлиб ўтган профилактик чора-тадбирлар ҳам фикримизга далил бўлади. Унда Давлат божхона қўмитасининг Ўз хавфсизлик бошқармаси бўлим бошлиғи О.Баҳромов ва мазкур бошқарма ходими М.Йўлдошевлар иштирок этишиб, мавзу юзасидан ходимларга керакли тушунча ва тавсиялар беришди.

Тадбирда Жиззах вилоят божхона бошқармасининг Ўз хавфсизлик гуруҳи бошлиғи Б.Анварханов ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли фармони ижроси юзасидан 2019-2020 йилнинг шу даврига қадар бошқармада амалга оширилаётган ишлар таҳлилига тўхталиб ўтди.

Шунингдек, тадбир давомида коррупция ва унинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик ҳам ходимлар эътиборига ҳавола этилди.

Учрашув якунида, тизимда коррупцияга қарши муросасиз курашиш ва унинг келиб чиқиш омилларини аниқлаш мақсадида ходимлар ўртасида аноним сўровномалар ўтказилди.

Жойларда бу каби профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда.

14.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг