Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида
208
Буюк давлат арбоби ва саркарда, адиб ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти Ёшлар марказида ёш харбийлар иштирокида “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” шиори остида тадбир ўтказилди.
Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида

Мазкур тадбирда Наманган вилоятида хизмат қилаётган ёш ҳарбийлар ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида ёш ҳарбий ижодкорлар томонидан Бобурнинг ҳаёти ва ижоди акс эттирилган саҳналаштирилган бадиий чиқишлар қилиниб, унинг ғазалларидан ёд олган ёшлар томонидан ўқиб берилди.

Шунингдек, “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида ёш ҳарбийлар ўртасида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тантанали равишда тақдирландилар. Танлов натижаларига кўра Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимаси Н.Юсупова фахрли 1-ўринни эгаллади.

Тадбир сўнгида ушбу тадбирда фаол иштирок этган ёш ҳарбийлар Ёшлар иттифоқининг эсталик совғалари ҳамда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг