Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бобур – буюк саркарда, йирик давлат арбоби
167
Заҳириддин Муҳаммад Бобур – ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Бобур – буюк саркарда, йирик давлат арбоби

Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншо танлови ўтказилди.

Танловда ёш божхоначилар ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истеъдодли саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси, темурий шаҳзода ҳақидаги билимларини қоғозга туширишди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо адабий, илмий-назарий асарларидан бири бу “Бобурнома”дир. Ушбу асарнинг ўрганилмаган тарафлари, қирралари шунчалар кўпки, уларни бугунги авлодга етказиш ўтмишдаги қадриятларимизни тиклаш, ундан баҳраманд бўлиш, ёшларда юксак ватанпарварлик руҳиятини тарбиялаш каби долзарб масалаларда алоҳида ўрин тутади.

Aждодларимизнинг ҳарбий салоҳияти тарихини ўрганиш ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотишда алоҳида аҳамиятга эга.

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг