Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тарғибот фақат марказда эмас
489
Булунғур туманининг энг чекка ҳудуди “Хўжамазгил” маҳалла фуқаролар йиғинида “Наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишининг олдини олиш ҳамда истемол қилишнинг салбий оқибатлари” мавзусида давра сухбати бўлиб ўтди.
Тарғибот фақат марказда эмас

Самарқанд вилоят Наркология диспансери, вилоят божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими, туман Ички ишлар бўлими, чегара масалалари бўйича туман ҳокимининг ўринбосари ва бош мутахассислар ҳамда 9224-ҳарбий қисми чегара пости мутасадди раҳбарлари иштирокида ўтказилган тадбирда маҳалланинг бир гуруҳ фаоллари иштирок этди.

Тадбирда Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили И.Мадатов сўзга чиқиб, бошқарма томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққанлар гиёҳвандликка қарши кураш бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлиги, бу ишда барчанинг фаол бўлиши, ҳеч биримиз бепарво бўлмаслигимиз, унинг олдини олиш учун барча бирлашиб ҳаракат қилиши кераклиги хусусида тўхталди.

- Гиёҳванд моддаларининг салбий оқибатлари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмаслик айрим шахсларнинг унга бўлган қизиқишини келтириб чиқаради, - дейди вилоят наркология диспансери бош врачи Н.Кенжаева. - Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам айнан наркотик ва наркотик таъсирга эга бўлган моддаларни истеъмол қилиш натижасида касалликлар келиб чиқиши, организм таназзулга юз тутиши ҳақида барча фуқароларимизга етарлича маълумот беришдан иборат.

Cамарқанд вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

22.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг