Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносиб нишонланди
174
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллигига бағишланган адабий кеча ташкиллаштирилди.
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги  муносиб нишонланди

Тадбирда Самарқанд шаҳар Маънавият ва маърифат маркази бўлими раҳбари Хуршид Нуруллаев Заҳириддин Мухаммад Бобурнинг ижоди ва ҳаёти ҳақида сўзлаб, Бобур асарларини ўқиб англаган одам ҳаётда кам бўлмаслигини алоҳида таъкидлади.

Сўнг, тадбирда божхоначилар улуғ шоирнинг ғазалларини ёддан айтиб  бергани барчага манзур бўлди.

Шундан сўнг ёш божхоначилар ўртасида “Бобур – умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари тақдирландилар.

Дарҳақиқат, Бобур ижоди инсонни комилликка етакловчи улкан маънавий меросдир. Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбааларини ўрганишимизда муҳим илмий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Бобур лирикаси ўзбек мумтоз адабиётининг энг гўзал саҳифаларидан десак янгилишмаймиз. 

 

15.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг