Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш учун тузилган режа наф бермади
212
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан самарали кураш олиб борилмоқда.
 Заргарлик буюмларини яширинча олиб кириш учун тузилган режа наф бермади

Жумладан Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро Р.М. ўрнатилган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг эгнидаги кийимлари орасида божхона назоратига тақдим этилмаган ва жисмоний шахслар учун белгиланган божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 24 миллион сўмлик 131 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг