Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёшлар юртимиз ва тизим келажагидир
370
Давлат ва жамият бошқарувида ҳам, бизнесни тараққий эттиришда ҳам, умуман, барча соҳа ривожида салоҳиятли ёшлар муҳим ўрин тутади. Сабаби улар жамият учун “янги қон” вазифасини ўтайди. Янгидан-янги ташаббус-ғояларни илгари суриш, замонавий иш юритиш услубларини жорий қилишда ана шу қатламнинг нуқтаи назари ва саъй-ҳаракатлари алоҳида аҳамият касб этади.
Ёшлар юртимиз ва тизим келажагидир

Шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев   2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди. Унда, юртбошимиз “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” дея таъкидлаб ўтдилар.

Божхона тизимида ҳам ёш ходимларга қаратилган эътибор кун сайин ортиб бормоқда. Ёш ходимлар билан жойларда божхона постларининг ўзида давра суҳбатлари ташкил этилиб, улардаги мавжуд муаммо таклиф ва мулоҳазалар ўрганилаётир.

Куни кеча, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов вилоятнинг олис туманларида жойлашган, “Сариосиё” темир йўл, “Сариосиё” чегара божхона пости ва “Боботоғ” чегара божхона пунктида хизмат олиб бораётган ёш ходимлар билан навбатдаги давра суҳбатини пост ҳудудида ўтказди.

Унда, бошқарма бошлиғи томонидан, ҳар бир ёш ходим ўз муаммоарини ва таклифларини тўғридан тўғри раҳбариятга билдириши мумкинлиги, ҳар бир ёш ходим ўз олдига улкан мақсадлар қўйиши лозимлиги юртимиз ва тизим келажаги ёшлар қўлида эканлиги яна бир бор ёшларга етказилди. Шунингдек, ёш ходимлар Давлатимиз раҳбарининг ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 муҳим ташаббуслари бўйича бўш вақтларини самарали ўтказиши лозимлиги, бунинг учун бошқарма раҳбарияти ва пост бошлиқлари томонидан барча шароитлар  яратилиб берилишини таъкидлаб ўтди.   

Мухтасар қилиб айтганда, тизимдаги ёш кадрларга қаратилаётган эътибор келажакда ютимизга керакли ва салоҳиятли кадрларни етишиб чиқишига замин яратади.

17.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг