Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
70 миллион сўмлик биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади
223
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
70 миллион сўмлик биофаол қўшимчалар манзилга етиб бормади

Хусусан, Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Жиззах шаҳри ҳудудида тўхтаб турган фуқаро О.Н. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, автоулов юкхонасида хеч қандай ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва хорижда ишлаб чиқарилган 70 миллион сўмлик 5000 дона “Montalin” номли биофаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг