Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда!
140
Маълумки, бугун мамлакатимизда аҳолини қийнаётган масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш, халқ дардига шерик бўлиб, ташвишларини аритиш ҳар бир раҳбар, ҳар қайси мутасадди шахснинг муҳим вазифаларидан бирига айланди.
Мурожаатлар доимо эътиборда!

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ҳам талай ишлар амалга оширилиб юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларига ижобий ечим топиши учун жойларда учрашувлар ўтказилиб, қонунчилик тарғиботи жадаллаштирилмоқда.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам божхона постлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар билан доимий тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Фуқаролар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва республика ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган товарлар, уларни божсиз олиб кириш меъёрлари тўғрисида тушунчалар берилмоқда. Хусусан, бошқарма миқёсида келиб тушган мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжлари учун товарларни олиб ўтиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги  ПҚ-4508 сони қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 октябрдаги “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасининг автойўл (йўловчи), темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона тўловлари ундирилмайдиган айрим товарларни олиб ўтишнинг миқдор нормаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ВМ-828 сонли қарори талабларини тўлиқ тушунмаганликдан келиб чиққан. Шу сабабдан мазкур қонун ҳужжатлар талаблари бошқарма ходимлари томонидан кенг тарзда тарғибот қилинмоқда.

Шунингдек, ҳар бир фуқарога  божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Сурхондарё вилоят божхона бошқармасининг (76) 225-02-26 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг