Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркор таянчи!
380
Кейинги йилларда республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш каби бир қатор соҳаларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Божхоначи – тадбиркор таянчи!

Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни  тадбиркорлар билан учрашиб, мавжуд муаммоларни ўрганиш, уларга божхона соҳасидаги сўнгги меъёрий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида божхона органлари томонидан жойларга чиқиб, учрашувлар ташкил этиб келинмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси томонидан вилоятда фаолият юритаётган “Асрор текстил саноат” масъулияти чекланган жамиятида сайёр учрашув ташкил этилди.

Мазкур корхона ўз фаолиятини 2008 йилда йўлга қўйган бўлиб, корхонанинг асосий фаолияти эркаклар учун костюм ва шим маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан иборат. Ушбу корхона замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ҳозирда 200 нафар фуқаролар иш билан таъминланган. Корхона томонидан 2019 йил мобайнида 6 млрд. сўмлик маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ва бошқа МДҲ давлатларига экспорт қилинган.

Учрашув давомида  Наманган вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4186 сон қарорининг мазмун-моҳияти шунингдек маҳсулотлар экспортидаги қулайликлар ва янги қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбирда “Асрор текстил саноат” МЧЖ вакиллари юқоридаги мазмунли учрашувдан фойдали маълумотларга эга бўлганликларини, божхона тартиб-таомилларидаги янгиликлар тадбиркорнинг ривожланиши учун кенг имкониятлар яратаётгани шу билан бирга тадбиркорларни ривожланишига кўмак бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Учрашув якунида корхона раҳбари ва ишчи гуруҳига ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг 11-08  ҳамда Наманган вилояти божхона бошқармасининг (69)234-33-01 “Ишонч телефон” рақамларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

19.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг