Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади
292
Қашқадарё вилояти божхона бошқармасида вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси билан ҳамкорликда “Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Божхона соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади

Анжуманда журналистлар, блогерлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда вилоят давлат солиқ бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.

Тадбир аввалида, вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Зафаржон Турдалиев оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерларга ўзларининг қимматли вақтларини аямасдан келганликлари учун  миннатдор эканлигини, бу борада келгусида ҳамкорликни янада жонлантириш юзасидан ўзининг фикрларини билдириб ўтди.

Вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи Усмон Нусуров анжуманни давом эттириб, ҳақиқатдан ҳам божхона соҳаси барча учун қизиқарли ва кенг қамровли эканлигини, бу борада соҳада яратилган қулайлик ва янгиликларни кенг жамоатчиликка ўз вақтида етказишда оммавий ахборот воситалари ўртадаги кўприк вазифасини бажарувчи эканлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг, тадбирнинг асосий мавзуси юзасидан божхона назоратини ташкил этиш бўлими бошлиғи Олим Қодиров сўзга чиқиб, божхона маъмуриятчилигини соддалаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни содда тилда, тушунарли ва мисолларда тушунтириб  берди. Тадбир давомида солиқ идораси вакили Раҳмонқул Эгамов янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти юзасидан иштирокчиларга тушунтириш берди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан йўлланган саволларга бошқарманинг масъул бўлим бошлиқлари томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг