Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Карамлар остига яширилган 247,5 миллион сўмлик қундуз терилари фош бўлди
289
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Карамлар остига яширилган 247,5 миллион сўмлик қундуз терилари  фош бўлди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни республикага чиқиб кетаётган фуқаро М.А. бошқарувидаги “Мерседес Бенц” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада,  автомашина юкхонасига ортилган карам маҳсулотлари остига қиймати 247,5 миллион сўмлик жами 4500 дона "Қундуз" терилари яширилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг