Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар машина ичидаги машинани пайқаб қолишди
413
Тошкент вилояти божхона бошыармаси ходимлари томонидан автотранспорт воситаларининг республикамиз ҳудудига ноқонуний олиб кирилишига қарши самарали кураш олиб бормоқда.
Божхоначилар машина ичидаги машинани пайқаб қолишди

Вилоят божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган фуқаро М.А бошқарувидаги “DAF” русумли автотранспорт воситаси ва унга ортилган юклар божхоначиларда шубҳа уйғотди ҳамда ушбу автотранспорт воситаси тегшили тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, олиб келинаётган товарнинг йўл юк хужжатларида кўрсатилмаган, божхона ходимининг оғзаки сўровда маълум қилинмаган умумий қиймати 130 млн. 650 минг сўмлик муқаддам фойдаланилган автортанспорт воситаси ҳамда унинг қисмларини ноқонуний олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу қонунбузилиш ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг