Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Абдулла Қодирий таваллудининг 126 йиллиги муносиб нишонланди
132
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Абдулла Қодирий таваллудининг 126 йиллигига бағишлаб Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида “Мени ҳамон ўқирлар ва унутмаслар...” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил қилинди.
Абдулла Қодирий таваллудининг 126 йиллиги муносиб нишонланди

Тадбирда Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директорининг биринчи ўринбосари, адабиётшунос олим Шухрат Ризаев, Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти курсантлари, Ўзбекистон давлат сатира театри актёрлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Мутафаккир, ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий номини абадийлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар давлат сиёсати даражасида амалга оширилиб, бу борада ҳукумат қарор ва фармонлари асосида тизимли ишлар амалга оширилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғида Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилди. Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 35 ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилди.

Ижодкорларимиз томонидан улуғ мутафаккиримиз номини абадийлаштириш, улар яратган асарлар ғоясини кенг оммага етказиш мақсадида спектакллар ва бадиий филмлар саҳналаштирилмоқда. Ушбу эзгу ишлар замирида Абдулла Қодирийнинг асарларидаги маърифатпарварлик ғояларини ёш авлодга етказиш, Ватан озодлиги йўлида қатағон этилган аждодимизнинг номига эҳтиром кўрсатиш мужассамдир.

Мазкур тадбирда сўз олганлар томонидан Абдулла Қодирийнинг ҳаёти, унинг бадиий иродаси тўғрисида тўхталиб, театр актёрлари томонидан Абдулла Қодирий хотирасига бағишланган спектаклидан парча қўйилиб, Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчилари, Божхона институти курсантлари томонидан Абдулла Қодирийга атаб битилган шеърий ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбирда Божхона институти курсанти Умарали Кенжаев қаламига мансуб “Қодирийни эслаб..” деб ном олган шеъри йиғилганларда илиқ таьсурот қолдирди.

Тадбир давомида курсантлар Турон кутубхонаси тасарруфидаги Абдулла Қодирий музейига экскурсия ташкил этилди.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг