Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Пиротехника воситалари ўрнатилган тартибда йўқ қилинди
320
Самарқанд вилоятига ноқонуний йўллар билан олиб кирилган ва вилоят божхона бошқармаси, ички ишлар, солиқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар томонидан мусодара қилинган 400 минг дона турли хилдаги пиротехника воситалари махсус комиссия иштирокида йўқ қилинди.
Пиротехника воситалари ўрнатилган тартибда йўқ қилинди

2019 йил давомида вилоят божхона бошқармаси ходимлари мамлакатимиз ҳудудида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказиб, натижада қиймати 30 миллион сўмдан зиёд, жами 123 мингдан ортиқ пиротехника воситасини далилий ашё сифатида ушлаб қолишган.

Эслатиб ўтамиз, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш тақиқланган. Бундай ҳаракатлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 250-моддасида тегишли жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланган.

 

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг