Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш инсон умри фойдаси учун хизмат қилади!
325
Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, уларнинг юзага келиш шарт-шароитларига эътиборни кучайтириш мақсадида Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида Қашқадарё вилоят Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги бошқармаси масъул ходими Анвар Ходжаев иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш инсон умри фойдаси учун хизмат қилади!

Тадбирда, аввало йўл ҳаракати иштирокчиларининг бефарқлиги туфайли содир бўлаётган аянчли оқибатлар, инсонларнинг ҳаётдан кўз юмиши билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари тўғрисида статистик маълумотлар асосида мисоллар келтирилди.

Ҳар бир инсон хоҳ ҳайдовчи, хоҳ йўловчи ёки пиёда бўлишидан қатъи назар, ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлашга масъул эканлиги йиғилиш иштирокчиларига эслатилди.

Шунингдек, соҳага оид янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилиб, учрашув сўнггида бошқарма ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олишди. Тадбир сўнггида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш автоҳалокатларнинг олдини олишга хизмат қилиши бўйича тайёрланган видеоролик иштирокчиларга намойиш этилди.

Дарҳақиқат, йўл ҳаракати қоидалари инсонларнинг фойдаси учун хизмат қилади, бу қоидаларга амал қилмаслик эса аксинча зиён келтиради.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг