Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Иншолар танлови бўлиб ўтди
231
Заҳириддин Муҳаммад Бобур – ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиши билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир.
Иншолар танлови бўлиб ўтди

 Шу муносабат билан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг вилоят кенгаши ва халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда “Бобур - умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Танловда ёш божхоначилар томонидан Бобурнинг ҳаёт ва ижод йўли,  саркарда сифатида жангларда кўрсатган мардлиги, ватанга муҳаббат, илм пешволарига ҳурмат каби чин инсоний  фазилатлари тавсифланди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган бу каби ижодий тадбирлар орқали ҳар бир ходимда шонли тарихимизда ўтган буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлишдек масъулият ҳисси янада ошади.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг бебаҳо адабий, илмий-назарий асарларидан бири бу “Бобурнома”дир. Ушбу асарнинг ўрганилмаган тарафлари, қирралари шунчалар кўпки, уларни бугунги авлодга етказиш ўтмишдаги қадриятларимизни тиклаш, ундан баҳраманд бўлиш, ёшларда юксак ватанпарварлик руҳиятини тарбиялаш каби долзарб масалаларида алоҳида ўрин тутади.

Танловда муносиб иштирок этиб, ғолиб бўлган иштирокчилар  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгашининг ва вилоят божхона бошқармасининг Диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Aждодларимизнинг ҳарбий салоҳияти тарихини ўрганиш ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат туйғусини уйғотишда алоҳида аҳамиятга эга.

13.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг