Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мусиқа асбобларини яширинча олиб чиқиш режаси фош бўлди
124
Яқинда божхона органлари ходимлари томонидан тарихий аҳамиятга эга бўлган моддий бойликларни юртимиздан олиб чиқиб кетишга бўлган яна бир уриниш фош этилди.
Мусиқа асбобларини яширинча олиб чиқиш режаси фош бўлди

Хусусан, “Даут-ота” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатга чиқиб кетаётган фуқаро И.Ж.нинг “МАN” русумли автоулови тегишли тартибда божхона инспекцион кўрик мажмуасидан ўтказилганида, контейнер ичига хуфёна тарзда яшириб қўйилган, божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган 8 дона ноғора мусиқий асбобларини ҳеч қандай ҳужжатларсиз Ўзбекистондан олиб чиқаётганлиги аниқланди ва ўз вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

21.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг