Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Янгийўл ТИФ божхона постида тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди
185
Юртимизда таъмагирлик, хизмат ва мансаб ваколатидан четга чиқиш каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб, бу борада божхона органлари томонидан кенг кўламли профилактика ишлари барча даражаларда мунтазам равишда олиб борилмоқда.
Янгийўл ТИФ божхона постида тадбиркорлар  билан учрашув ўтказилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ўз хавфсизлиги бўлими томонидан Янгийўл ТИФ божхона постида коррупция ва таъмагирликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбир ўтказилди. Унда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари иштирок этишди.

Бошқарманинг Ўз хавфсизлиги бўлими ходими томонидан бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш соҳасида божхона органларида амалга оширилаётган ишлар, божхона ходимлари устидан ўрнатилган доимий назорат, миллий қонунчилигимизда коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилиниб, ҳаётга тадбиқ этилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда уларнинг амалиётдаги ижросига батафсил тўхтаб ўтилди.

Тадбир ташкилотчилари ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан очиқ мулоқотда бўлиб, тадбиркорларнинг товарлар экспорт-импортини амалга оширишда учраётган муаммоли масалалари, шунингдек, Янгийўл ТИФ божхона пости ходимларининг улар фаолиятига таъсири бўйича фикр ва мулоҳазаларини эшитди.

Тадбир сўнгида тадбиркорлик субъектлари вакилларига ўз фаолиятини амалга оширишда таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатлар юз берган тақдирда, Тошкент вилояти божхона бошқармасининг 371/235-07-61 рақамли Ишонч телефонига мурожаат этишлари мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг