Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши маърифат иммунитетини шакллантириш лозим
175
Коррупцияга қарши кураш мавзуси ҳамиша долзарб бўлган ва бу борада доимий профилактика ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
Коррупцияга қарши маърифат иммунитетини шакллантириш лозим

Хусусан, Бухоро вилояти божхона бошқармасида ҳам шахсий таркиб учун, мазкур мавзуга жиддий ёндашган ҳолда, “Коррупцияга қарши маърифат иммунитетини шакллантириш лозим” мавзусида семинар ташкил этилди.

Ўтказилган тадбирда Бухоро давлат университети миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими кафедраси ўқитувчиси Д.Гадоев иштирок этиб,  коррупция иллатининг жамият тараққиётига нечоғлик салбий таъсир этиши ва унга қарши  кураш мақсадида  амалга оширилаётган тадбирлар ҳақида батафсил тушунтиришлар берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар қонун устуворлигини таъминлаш, коррупцияга қарши қатъий курашиш, институционал салоҳиятни юксалтириш ва кучли демократик институтларни шакллантириш борасида тўхталиб ўтишди.

Ўтказилган тадбирлар давомида божхона ходимлари тадбир иштирокчилари билан  коррупцияга қарши кураш соҳасида ўзаро фикр алмашди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг