Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Президент мурожаатномасининг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига эътибор қаратишди
491
Самарқанд вилояти божхона бошқармасида “Президент мурожаатномасида муҳим йўналишлар ва устувор вазифалар” мавзусида маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Божхоначилар Президент мурожаатномасининг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларига эътибор қаратишди

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномаси, Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси ва Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузаларининг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.

Тадбирда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент А.Азимқулов ва институтнинг “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими бошлиғи Д.Абдураимовлар маърузалари билан иштирок этди.

Дарҳақиқат, Президент Мурожаатномаси мамлакатга ўзига хос янги руҳ ва шиддат бахш этди. Унда нафақат 2020 йил, балки келгуси беш йилда Ўзбекистонни ҳар томонлама ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди.

Тадбирда 2020 йил – “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”нинг мазмун-моҳиятини мутахассислар тушунтириб беришди.

Хусусан, ёшларнинг билимларни пухта эгаллаши йўлида жорий йилдан бошлаб мутлақо янги профессанал таълим тизимига ўтилиши, яъни 340 та касб-ҳунар мактаби, 147 та коллеж ва 143 та техникумлар ташкил қилиниши, мактаб битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини жорий йил 25 фоизга, кейинги ўринда буни 50-60 фоизга етказиш режасининг белгиланиши, қолаверса, олий ўқув юртларига талабалар қабул қилишда қизлар учун алоҳида грантлар ажратилиши Ўзбекистон тарихидаги буюк иш.

Яна бир муҳим жиҳат, жорий йилдан бошлаб педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил қилиб белгиланиши ҳам тизимда ишни янгича ташкил қилишга замин яратилаётгани таълим муассасаларида педагог кадрлар муаммо бўлган нурободликлар учун улкан имконият бўлди.

Мурожаатномада билдирилган таклиф ва ташаббуслар божхоначиларга кўтаринки руҳ берди, келгусида улкан ишларни амалга оширишда шижоат бағишлади.

Йиғилишда божхоначилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоблар берилди.

22.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг