Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Профилактик суҳбат натижасида ов қуроли ва ўқларнинг ноқонуний сақлаш ҳолатига барҳам берилди
119
Божхоначилар томонидан аҳоли ва кенг жамоатчилик ўртасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида таълим масканлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда профилактик учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Профилактик суҳбат натижасида ов қуроли ва ўқларнинг ноқонуний сақлаш ҳолатига барҳам берилди

Бу каби тадбирлар аҳолида қонун нормаларига риоя этиш кўникмаларини шакллантириш билан бирга турли хил ҳуқубузарликлар содир этилишини ҳам олдини олмоқда.

Хусусан, Хатирчи туманида фуқаро А.Д. билан ўтказилган профилактик суҳбат натижасида у яшаш хонадонида сақлаб келаётган ўқ-отар қурол,13 дона жанговор ўқлар, 24 дона гилзалар ҳамда металл идишга солинган соф вазни 60 грамм бўлган порохни ўз ихтиёри билан божхона ходимларига топширди.

Бунинг натижасида, қўнгилсиз оқибат келтириб чиқариши мумкин бўлган воқеанинг олди олинди.

24.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг