Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши маърифат билан курашиш лозим
121
Жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо албатта муқаррар эканлиги тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўриш зарурлиги таъкидланмоқда.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби ўртасида “Коррупцияга қарши маърифат” – шиори остида коррупция ва таъмагирликни олдини олиш ҳамда инсоф, иймон-эътиқод, ҳалоллик каби сифат ва ҳиссиётларни кучайтиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда,  бошқарма бошлиғи Т.Саидов, бошлиқнинг биринчи ўринбосари М.Набиев, бошлиқ ўринбосари Б.Зокиров, Термиз шаҳридаги Ҳаким ат-Термизий масжиди имом нойиби У.Мирзаев, Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Жабборов, вилоят божхона бошқармаси шахсий таркибининг оила аъзолари ва божхона ходимлари иштирок этишди.

Давра суҳбатини, бошқарма бошлиғи Т.Саидов очиб, бугунги кунда мамлакатимизда халқ фаровонлиги, иқтисодий мустақиллик ва халқаро миқёсда ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаш мақсадида, барча соҳаларда кенг ислоҳотлар олиб борилаётганлиги, мазкур ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш учун албатта коррупция номли жирканч иллатнинг олдини олиш ва унга барҳам бериш олий мақсадларимизнинг бири ҳисобланиши, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳаллолик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз” дея таъкидлаб ўтганлигига тўхталиб ўтди.

Шу ўринда, божхона тизимида ходимларга қулай шарт-шароитлар яратиш, кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган катта ислоҳотларга, айрим нопок божхона ходимлари томонидан яратилаётган шароитларга шукроналик келтирмай тамагирлик, мансаб ваколати доирасидан четга чиқишлик каби салбий ҳолатларга йўл қўйилаётганлиги ачинарли ҳол эканлигини ва бугунги кунда божхона ходимларини нопок йўлларга кириб қолмаслиги учун барча, жумладан, уларнинг ота-оналари ҳамда оила аъзолари бирдек масъул эканлигини таъкидланди.

Шундан сўнг, Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Р.Акбаров, юрт равнақига хизмат қиладиган эзгу ишлар кўламини кенгайтиришда виждонли, фидойи ва жонкуяр божхона ходимларининг ҳиссаси ҳам катта эканлигини, тизимда коррупцияга йўл қўйиш эса божхона органлари номига катта доғ бўлиши шу билан бир қаторда, ватан олдидаги бурчга хиёнат эканлигини айтиб ўтди.

Ҳаким ат-Термизий масжиди имом ноиби У.Мирзаев ўз сўзида, ҳалоллик, адолат, шахсий ибрат тўғрисида сўз этиб, коррупция номли жирканч иллатга қарши биргаликда курашиш орқали, уни батамом йўқ қилишга эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтиб, йиғилиш иштирокчиларини ушбу жамиятни емирувчи иллатга қарши фаол курашишга чақириб қолди.

Термиз шаҳар Адлия бўлими бошлиғи А.Жабборов эса, коррупция аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмишлар ҳақида тўхталиб ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг мавзуга тааллуқли бўлган моддалари билан таништириб ўтди.

Шунингдек, тадбирда иштирок этаётган божхона ходимларининг оила аъзолари ҳам ўз фикрларини билдиришиб, коррупцияга қарши курашишда камарбаста бўлиш барчамизнинг вазифамиз эканлигини таъкидлашди.

Учрашув сўнгида, бошқарма бошлиғи Т.Саидов ота-оналар томонидан ўз фарзандларининг келажагига бефарқ бўлмасликлари лозимлиги, божхона тизимида ишлаётган ўғил ёки турмуш ўртоқларининг ҳар бир ноодатий хатти-ҳаракатлари кузатилганда бевосита бошқарма раҳбариятига билдиришлари мумкинлигини маълум қилди.

25.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг