Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Биз коррупцияга қаршимиз!
227
Андижон вилояти божхона бошқармаси Андижон ТИФ божхона постида божхона органларида коррупцияни олдини олиш, божхона ходимлари ўртасида коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантириш ҳамда тизимда етарли тажрибага эга бўлмаган ёш ходимларни ҳалол меҳнат қилишга ўргатиш, қолаверса коррупция ботқоғига ботиб қолмасликлари учун “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида кўргазмали семинар ўтказилди.
Биз коррупцияга қаршимиз!

Семинарда бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, хусусан божхона органлари фаолияти юзасидан билдирилган эътирозлар, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раиси томонидан муҳокама этилган масалалар мазмун моҳияти, мақсадлари ҳамда олдимизга қўйилган вазифалар ҳақида сўз юритди.

Семинар давомида Андижон ТИФ божхона пости бошлиғи Хуршид Махсимов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги Ўзбекистон Республикаси Парламентига қилган Мурожаатномасида кўплаб ташкилотларга шу ўринда божхона органлари олдига ҳам бир қатор вазифаларни белгилаб берганликлари, хусусан тадбиркорликда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, коррупцияга қарши “ҳалоллик вакцинаси”ни жорий этиш ана шулар жумласидан эканлигини таъкидлади. Кейинги вақтларда тадбиркорлик субъектларининг сони, банд бўлган ходимлар салмоғи, уларнинг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги ҳиссаси йилдан-йилга ўсиб бораётганини, бу кўрсаткичлар барча статистик маълумотлар ва рақамларда ўз аксини топаётганлигини, шу боис тадбиркорлар фаолиятига доир барча муаммоли масалалар ижобий хал этилишини, шунингдек ортиқча расмийлаштирув ва қоғозбозликларни камайтириш юзасидан божхона органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича тўҳталиб ўтди.

Ўқув семинар якунида ходимларни бурчига содиқлик руҳида тарбиялаш, улар ўртасида жиноят ҳамда турли қонунбузарликлар содир этилишини олдини-олиш борасида тарбиявий, тушунтириш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш лозимлиги ҳақида тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

 

25.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг