Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсантлари Осиё ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди
338
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон армрестлинг федерацияси томонидан Навоий вилоятида ўтказилган “Армрестлинг” спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Божхона институти курсантлари Осиё ва Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди

Мазкур чемпионатда Божхона институти курсанти Шавкат Қобилов 75 кг вазн тоифасида 2-ўринни қўлга киритиб 12-19 апрель кунлар Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган Осиё чемпионати ва 15-21 сентябрь кунлари Грузия Республикасида бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек Институт курсанти Шахзодбек Абдуллаев 85 кг вазн тоифасида 3-ўринни қўлга киритиб Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Турнирда муносиб иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалар топширилди.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг