Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз
133
Коррупция – фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтириб, давлатнинг иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатади. Шунингдек, жамиятдаги маънавий муҳитни бузилишига ҳам олиб келади.
Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз

Шу боис ушбу иллатга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида юртимизда кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Наманган вилоят божхона бошқармаси томонидан ҳам жамиятда коррупциянинг олдини олиш борасида тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ва шахсий таркиб билан турли учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Ўтказилаётган  тадбирлар доирасида мазкур иллатнинг салбий оқибатлари тушунтирилиб, мавзуга оид норматив ҳуқуқий ҳужжатлар акс эттирилган буклет ва флаерлар тарқатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, мавзуга оид видеолавҳалар ва  материаллар мунтазам ёритиб борилмоқда.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаолар ечими пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки таъмагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шундагина мудраётган мансабдор уйғонади, зиммасида қандай масъулият борлигини ҳис этади.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, бошқарма томонидан ўтказилаётган ҳар бир тадбир давомида  тадбир иштирокчиларига божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Наманган вилоят божхона бошқармасининг (69) 234-33-01 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилмоқда.

26.02.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг